...
МЕНЮ
ONLINE TV

Йил охиригача хорижга чиқиш ва кириш тартибига ўзгартириш киритилади?!


14:06, 20.01.2017 Олам
 6 444

Янги фармон лойиҳасига кўра, хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) расмийлаштириш тартиби бекор қилинади.

2017 йил III чоракда паспорт-виза, хорижга чиқиш ва кириш тизимига ўзгартиришлар киритилиши кутилмоқда. Бу борадаги лойиҳани ўз ичига олган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ҳукумат порталида муҳокамага қўйилди.
 
Унга кўра, маълумотларни қайта ишлаш бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, чегара назорати органларига йўловчилар хақида дастлабки маълумотларни тақдим этиш амалиётини, автоматлаштирилган паспорт назорати кабинасини, чегарани кесиб ўтаётганларни қидирувда бўлган шахслар фотобазаси билан солиштириш тизимини жорий этган ҳолда аэропорт ва темир йўл вокзалларида паспорт назорати тизими соддалаштирилади.
 
Шунингдек, ички ва хорижга чиқиш паспортларини бериш тартибини жорий қилган ҳолда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) расмийлаштириш тартиби бекор қилинади.
 
Бундан ташқари, алоҳида асослар бўйича хорижга чиқиш ҳуқуқини суд томонидан чеклаш тартиби  киритилади,
жисмоний шахслар учун божхона ҳудудига кириб келиш ва уни тарк этиш бўйича “яшил” ва “қизил” йўлак тизими амалиётга тадбиқ этилади.
 
Бу лойиҳани амалга ошириш орқали хорижга чикувчи фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратилади, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари мустаҳкамланади. Шу билан бирга, черага назорати органлари фаолияти такомиллаштирилади ва самараси оширилади, шунингдек, бу туризм соҳасининг ривожланишига сабаб бўлади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон Паспорт тизими Хориж 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!