...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яшнободда ака ўз укасини пичоқлади


18:22, 18.05.2017 Жамият
 6 394

Фуқарога қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Жорий йилнинг 15 май куни соат 23:00 ларда Тошкент шаҳар Яшнобод туманида пичоқ билан тан жароҳати етказиш жинояти содир этилди. Энг қизиғи, ака-ука бир-бири билан жанжаллашиб қолган, дея хабар берилди Тошкент шаҳар ИИББда ўтказилган брифинг чоғида.
 
Аниқланишича, ҳудудда истиқомат қилувчи Дониёр Ҳусанов ўзаро келиб чиққан оилавий жанжал оқибатида укаси Дилмурод Ҳусановнинг чап кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан бир марта уриб, тан жароҳати етказган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми, яъни қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Яшнобод пичоқ жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар