...
МЕНЮ
ONLINE TV

Японияга табиий офат хавф солмоқда


16:28, 20.09.2016 Олам
 3 284

Япониянинг турли туманларида тўфон сабаб транспорт алоқасига путур етган, минглаб кишиларга махсус ускуналар билан жиҳозланган бошпаналарга кўчиб ўтиш тавсия этилмоқда.

Япониянинг марказий қисмида 19 сентябрь куни бошланган “Малакас” тўфони тобора авж олиб бормоқда. Айни вақтда тўфон мамлакат шимоли-шарқи томон ҳаракатланмоқда. ТАСС агентлиги камида 30 киши жабрлангани ва яна бир киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар қилмоқда.
 
Япониянинг турли туманларида тўфон сабаб транспорт алоқасига путур етган, минглаб кишиларга махсус ускуналар билан жиҳозланган бошпаналарга кўчиб ўтиш тавсия этилмоқда.
 
Табиий офатнинг илк тўлқинига учраган жануби-ғарбий Кюсю оролининг бир қанча туманларида кўп миқдордаги ёғингарчилик туфайли сув тошқини юзага келди. Кагосима префектурасида сел оқими автомобиль йўлини ювиб кетди. Бу ерда бутун бир бино ҳам вайрон бўлган. Нагано префектурасидаги тоғда яқинлашиб келаётган тўфон сабаб кучли ёғингарчилик кузатиляпти. Дарё сувининг қирғоқдан чиқиб кетиши натижасида сув оқими бир кишини ўз домига тортиб кетган.
 
Айни вақтда тўфон эпицентрига яқин ҳудудда ёғингарчилик миқдори секундига 100 ммни ташкил этмоқда. Шамол тезлиги эса секундига 40 метр.
 
Бу талофат сабаб мамлакатнинг марказий қисмида авиа ва темир йўл транспорти ишига путур етган. Умумий ҳисобда 180дан зиёд авиапарвоз, 14га яқин поезд қатнови бекор қилинган.
 
Тахминларга кўра, “Малакас” тўфони 21 сентябрь куни пойтахт туманларига етиб келади, айни вақтда Токиода кучли ёмғир кузатилмоқда.
Дурдона Расулова 

Теглар:Япония Тўфон Тайфун Табиий офат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!