Маълумотларга қараганда, Японияда шу кунгача мазкур ўйин билан боғлиқ 80дан ортиқ бахтcиз ҳодиса қайд этилган.
Полициянинг маълумотларига кўра, 39 ёшли токусималик фермер Кэндзи Гоо машинани бошқараётиб смартфонда “Pokemon Go” ўйнаётганига иқрор бўлган.
Нашрнинг ёзишича, бу Японияда “Pokemon Go” билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолатидир.
Бундан олдин, мазкур ўйин билан боғлиқ Японияда 80дан ортиқ бахтсиз ҳодисалар кузатилган. Масалан, Осакадаги Кинки университетининг талабаси покемон овлаётиб зинапоядан йиқилиб тушган ва шифохонага ётқизилган.