...
МЕНЮ
ONLINE TV

Японияда юз берган кучли зилзила зарарлари маълум қилинди


13:59, 24.06.2018 Олам
 3 561

Ер ости силкиниши натижасида Осака префектурасининг шимолида беш киши ҳалок бўлган.

Аввалроқ, Япониянинг Хонсю оролида қаттиқ зилзила юз бергани ҳақида хабар берган эдик.
 
Япония Табиий офатлар натижаларини бартараф этиш маркази 18 июнь куни содир бўлган 6,1 балли ер қимирлашида Осака префектурасидаги 6700 уй ва хўжалик бинолари зарар кўрганини маълум қилди.
 
Маълумотга кўра, префектуранинг 16 та шаҳар ва қилоқларидаги уйлар талафот кўрган. Зилзилада асосан 1980 йилгача қурилган, ҳозирги япон антисейсмик нормаларига тўғри келмайдиган бинолар зарар кўрган.
 
Табиий офт юз берган ҳудудда ҳозиргача 8,5 минг аҳоли газ таъминотидан узилиб қолган. Зилзиладан кейин уларнинг сони 110 минг эди. 25 июнгача газ таъминоти тўлиқ қайта тикланиши кутиляпти.
 
Ер ости силкиниши натижасида Осака префектурасининг шимолида беш киши ҳалок бўлган ва 350 га яқин одам турли жароҳатлар олган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Япония зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!