...
МЕНЮ
ONLINE TV

Японияда қурбонлар сони ортиб бормоқда


10:03, 09.07.2018 Олам
 3 850

Қутқарувчилар Япония Мудофаа кучлари билан биргаликда қидирув-қутқарув ишларини давом эттиряпти.

Аввалроқ Японияда шиддатли ёмғир сабаб 49 нафар одам ҳалок бўлгани, 48 нафари бедарак йўқолгани ва беш нафари хушсиз ҳолда шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Японияда табиий офат қурбонлари ортиб бормоқда. Ноқулай об-ҳаво ҳозиргача 100 кишининг ҳаётига зомин бўлган, яна 60 нафар одам бедарак йўқолган. Ҳукумат мамлакат ғарбидаги 20 га яқин префектура аҳолисини хавфли ҳудудни тарк этишга чақиряпти. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
 
Мамлакатда 6 июлдан ёға бошлаган кучли ёмғир дарёлар сувининг кўпайиб, тошишига сабаб бўлган. Ҳозиргача 30 минг одам эвакуация қилиниб, махсус марказларга жойлаштирилган.
 
Қутқарувчилар Япония Мудофаа кучлари билан биргаликда қидирув-қутқарув ишларини давом эттиряпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Япония Сув тошқини 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!