Буғулар орқали пиццаларни етказиб бериш хизмати ишга тушиши учун бир неча камчиликларни бартараф этиш лозим.
Япониянинг Исикари, Хоккайдо шаҳарларида буғуларни пицца етказиб беришга ўргатиш ишлари олиб борилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, қишнинг совуқ кунларида айни хизмат жуда қўл келади.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган видеотасвирлар орқали ушбу жараённинг гувоҳи бўлишингиз мумкин.
Компания вакилларининг сўзларига кўра, буғулар орқали пиццаларни етказиб бериш хизмати ишга тушиши учун бир неча камчиликларни бартараф этиш қолган, холос. Мутахассисларнинг айтишича, энг қийини буғуларни мустақил равишда ҳаракатланишга, атрофдаги автомобилларга ҳалақит бермасликка, инсонларга хавф туғдирмасликка ўргатишдир.
Бундан ташқари, пиццаларни буғунинг устига ортиш ва уларни ўз буюртмачиларига тез ва асл кўринишида етказиб бериш борасидаги камчиликларни ҳам бартараф қилиш лозим.