...
МЕНЮ
ONLINE TV

Японияда иссиқдан ҳалок бўлганлар рекорд даражага етди


12:10, 02.10.2018 Олам
 3 443

Ҳалок бўлганлар асосан 65 ёшдан катталардир.

Жорий йилда Японияда аномал иссиқ натижасида иссиқ уришидан жабрланган фуқаролар рекорд даражага етди. Мамлакат бўйлаб май ойидан сентябрь ойигача 95 нафар фуқаро шундай касаллик аломатлари билан ётқизилган.
 
Бу ҳақда тез ёрдам вазифасини ҳам бажарувчи миллий Ўт ўчирувчилар бошқармаси маълум қилган. Бу шундай статистика юритиш бошлангандан бери энг катта кўрсаткич бўлган.
 
Беш ойда иссиқ сабаб 160 нафар одам ҳалок бўлган. уларнинг ярмидан кўпи 65 ёшдан катталар. Шунингдек, ёшлар, мактаб ўқувчилари ҳам иссиқ об-ҳаво қурбони бўлган.
 
Маълумот учун, Японияда ёз давомида иссиқ об-ҳаво сақланиб турди. Ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 41 даражага етди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Япония Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!