...
МЕНЮ
ONLINE TV

Истанбулда 216 киши ҳибсга олинди


12:31, 02.10.2018 Олам
 4 264

Қўлга олинганлар мамлакат молия тизими ва иқтисодига зарар келтиришда гумон қилиняпти

Истанбул Бош прокуратураси иқтисодий жиноятда гумон қилинган 417 кишини ҳибсга олишга ордер берди. Дастлабки рейдлар бугун, 2 октябрь куни бошланган ва ҳозиргача уларнинг 216 нафари қўлга олинган, деб хабар бермоқда “Haberturk”.
 
Ҳибсга олиниши керак бўлганлар ноқонуний топилган пулларни легаллаштириш, шунингдек, мамлакат молия тизими ва иқтисодига зарар келтиришда гумон қилиняпти.
 
Қонунбузарликда гумон қилиниётган шахсларнинг хорижга юборган пуллари 400 миллион доллардан ортиқ. Бошқа бир турк телеканалининг маълум қилишича, гап АҚШдаги эронликларга юборилган пуллар ҳақида бормоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия Пул ювиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!