...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Барселона” қишда ярим ҳимояни кучайтиради


14:51, 02.10.2018 Спорт
 1 734

Клуб учта футболчи номзодини кўриб чиқмоқда.

Ёзда Андрес Иньеста “Барселона”ни арк этгач, клуб унинг ўрнига ўринбосар қидиришда давом этмоқда.
 
Клуб қишки трансфер чоғида жамоага тажрибали ярим ҳимоя вакилини олиб келиши кутилмоқда. Ҳозирда “Барселона” нишонида “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба, ПСЖ футболчиси Адриан Рабьо ва “Аякс” ўйинчиси Френки де Йонглар турибди, деб хабар бермоқда ESPN нашри.
 
Футболчиларнинг нархлари сабаб “Барселона” раҳбарлари орасида турлича фикрлар юзага келган.
 
Маълумот учун, Transfermarket портали Погбани 90 миллион еврога баҳолаган. Рабьо эса 50, де Йонг – 7 миллион евро туради. Лекин катта эҳтимол билан футболчилар белгиланган нархларидан қимматроққа сотилиши мумкин.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Барселона Поль Погба Адриан Рабьо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!