Робот чақалоқ каби ҳаракатлана олади. Бундай роботнинг кашф этилиши робототехника соҳасида келажакда инсоний ҳиссиётларни тушуна олувчи ва жавоб бера олувчи роботлар яратишда катта қадам бўлди.
Мутахассислар бундай роботнинг кашф этилиши робототехника соҳасида келажакда инсоний ҳиссиётларни тушуна олувчи ва жавоб бера олувчи роботлар яратишда катта қадам бўлганини таъкидлашмоқда. Янги яратилган “Kirobo Mini” роботи гўдак каби ҳаракатлар қила олиши мумкин. Бу эса робот ва унинг эгаси ўртасида “руҳий яқинлик” уйғотади.
Toyota компаниясидан хабар қилишларича, “Kirobo Mini” роботи келаси йилдан тахминан 392 доллар баҳода сотувга чиқарилади.
Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, Японияда аввалроқ, Intelligent System Co Ltd компанияси томонидан бола кўринишидаги робот яратилганди. “Paro” номини олган робот-болакай кекса кишиларда руҳий зўриқишларнинг кучайиб кетишининг олдини олиш мақсадида яратилганди.