Синоптикларнинг фикрича, бундай шиддатли тўфон 50 йилда бир марта содир бўлади.
Япониянинг Кагосима префектурасида шиддати бўйича бешинчи ўринда турадиган “Нору” номли кучли тўфон кузатилди. Кучли тўфон натижасида 11 мингга яқин аҳоли электр токидан фойдалана олмаяпти.
Маълум бўлишича, “Нору” тўфони Кагосима префектурасида оролларга ўзи билан бирга кучли шамол ва ёмғирни бошлаб келган.
Синоптикларнинг фикрича, бундай шиддатли тўфон 50 йилда бир марта содир бўлади. Баъзи жойларда шамол тезлиги сониясига 30 метрни ташкил этди. Тўфон шимоли-шарққа қараб жуда секинлик билан ҳаракат қилмоқда, натижада унинг “бир ерда муқим туриб қолиш” ҳодисаси содир бўлмоқда. Бу эса нохуш об-ҳаво одатдагидан кўпроқ давом этишини билдиради.
Тўфон марказидаги босим 965 гектопаскальни ташкил этади. Марказдаги шамол тезлиги сониясига 35 метргача, шиддатли жойларида эса – сониясига 50 метргача боради.
Тўфон эртага, 6 августга қадар Кюсю оролига етиб бориши кутилмоқда. Агар тўфон йўналишини ўзгартирса, душанба ва сешанба кунлари Япониянинг асосий ороли бўлмиш Хонсюга етиб бориб, Япония пойтахти Токиога ҳам таъсирини ўтказиши мумкин.

Акмалхон Эшонхонов