...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япония табиий офатдан қанча зарар кўрди?


12:00, 10.07.2018 Олам
 2 243

Мамлакат Метеорология агентлиги кўчки ва су тошқини хавфи ҳамон мавжудлигини таъкидлаяпти.

Аввалроқ, Японияда шиддатли ёмғир ёғиши натижасида юзага келган сув тошқинида 100 нафар одам ҳалок бўлгани ва 60 нафар одам бедарак йўқолгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мамлакатда ноқулай об-ҳаво сабаб қурбон бўлганлар 126 нафарга етди. Бу ҳақда “The Japan Timesсо” хабар бермоқда.
 
Маълумотга кўра, шиддатли ёмғир натижасида юзага келган кўчки ва сув тошқинида Хиросима префектурасида 47 нафар, Окаямада 36 нафар ва Эхимеда 25 нафар одам ҳалок бўлган. Шунингдек, 86 нафар одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
 
Мамлакат Метеорология агентлиги кўчки ва су тошқини хавфи ҳамон мавжудлигини таъкидлаяпти. Табиий офатдан азият чеккан районларда қутқарув операциялари давом эттириляпти ва зарар миқдори ўрганиляпти.
 
Кўплаб одамлар офат вақтида уйида бўлгани учун қурбонлар сони ортиши кутиляпти. Ҳукумат ер захини қочирувчи қурилмаларни ўрнатиш ва сув босган районларни тозалаш учун икки ҳафта вақт етарли бўлишини тахмин қиляпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Япония Табиий офат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!