...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япония полицияси КХДР фуқаросини қўлга олди


12:09, 01.02.2018 Олам
 2 053

Норози харидор туфайли ноқонуний сотувчи фош бўлди.

Токио полицияси Япониядаги шимолий кореяликлар фуқаролик ташкилотларидан бири Чхонрёнда тинтув ўтказди. Бу ҳақда Киодо агентили хабар берди.
 
Бу ташкилот мамлакатда КХДРнинг норасмий миссияси вазифасини бажаради. Ташкилот раҳбари интернет-аукционда инглиз тилини ўқитиш материалларини сотишдан ноқонуний фойда кўрган.
 
Киодо агентлиги маълумотларига кўра, ташкилот раҳбари 45 ёшли Чхон Чу Хёк ўқув материалларини 2012 йил мартидан 2017 йил октабрига қадар сотувидан 30 миллион иен ёки 274 минг доллар даромад олишда гумон қилинмодқа.
 
Гумондар шахс интернет орқали ўқув материалларини сотганини тан олди, лекин, унинг таъкидлашича, у япон ҳукумутидан бунинг учун рухсат олиш кераклигини билмаган.
 
Маълумотларга кўра, харидорлардан бири сотиб олинган инглиз тили ўқув қўлланмалариннинг СD диски йўқлиги ҳақида сотувчига хабар берган, лекин сотувчи дискни юбориш ёки материлларни қайтариб олишни истамагач, харидор ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга мурожаат қилган. Шундан сўнг Чхон Чу Хёкка нисбатан тергов ишлари бошланган.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Япония Ўқув қўлланма КХДР 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!