Юҳей Юмашита бошчилигидаги парламент миссияси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан учрашди.
Делегация таркибида депутатлар Мизуҳо Онума, Юка Миязава, Мицуко Ишии бор.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинган. Минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилган.
Мулоқот давомида “Тараққиётга расмий кўмак” номли Япония ҳукумат дастури доирасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда Япония Элчиси Нобуаки Ито ҳам иштирок этган.