...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Японияга элчи қилиб жўнатиляпти


17:42, 21.12.2017 Жамият
 2 190

Масалани атрофлича кўриб чиққан сенаторлар Ғайрат Фозилов номзодини маъқуллади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчисини тайинлашга оид масала кўриб чиқилди.
 
Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси томонидан тақдим этилган ушбу масала бўйича Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлиб ишлаган Ғайрат Фозилов Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тавсия этилган.
 
Масалани атрофлича кўриб чиққан сенаторлар Ғайрат Фозилов номзодини маъқуллади ва уни Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаш бўйича Сенат қарори қабул қилинди.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Сенатнинг ўн учинчи ялпи мажлисида сенаторлар Шерзод Файзиевни Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлан тўғрисида қарор қабул қилгандилар. 
 

Теглар:Ғайрат Фозилов Ўзбекистон-Япония Ялпи мажлис 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар