Ушбу жиноятни 1992 ва 1993 йилда туғилган 3 нафар шахслар содир этганликлари аниқланди
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 3 нафар номаълум шахс “Рамадон” маҳалла фуқаролар йиғини, Самарқанд кўчасида 1970 йилда туғилган фуқарони куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, Nokia русумли 2 дона мобил телефонини тортиб олиб олган ва воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар туфайли жиноятчилар қўлга олинди.
Ушбу жиноятни 1992 ва 1993 йилда туғилган 3 нафар шахслар содир этганликлари аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Умида Якубова