Икки чехиялик жуфтлик саргузашлар мамлакатининг машҳур тоғларига саёҳатга чиқиб ҳалокатга йўлиқди.
Нашрга кўра, янги зеландиялик қутқарувчилар аёлни мамлакатда машҳур Routeburn Track’нинг 32 километрлик йўналишида жойлашган тоғдаги кулбада топишди.
Сайёҳатчининг айтишича, у турмуш ўртоғи билан 26 июль куни сафарга чиққан. Орадан бир кун ўтиб, унинг эри баланд қоядан йиқилиб тушган. Аёл турмуш ўртоғининг ёнига тушишга муваффақ бўлган, аммо эри оғир жароҳат туфайли вафот этган. Уч кундан сўнг саёҳатчи аёл кулба топади ва шу кунгача ўша кулбада жон сақлайди.
Хабарда ёзилишича, жуфтлик белгиланган вақтда ўз саёҳатининг сўнгги кунигача келмагач, қутқарув-қидирув операцияси бошланган. Бир ой давомида тоғда кўп қор ёққанига қарамасдан, шифокорлар аёлнинг саломатлиги яхши эканини айтишди.
“Бу жуда ғалати ҳолат”, дейди полиция инспектори Олаф Йонсен.
Маҳаллий йўл бошловчилар бўлган воқеага ақл бовар қилмаслигини айтиб, аёлнинг бошидан кечирганлари ҳақида айтиб берган ҳикоясига шубҳа билан қарашмоқда.
“Шу пайтгача кулбага ҳеч ким келмагани менга ғалати туюляпти”, дейди мазкур йўналишда йўл бошловчилик қилувчи Ноель Саксон.
Аёл унга ёрдамга келишлари учун қорда улкан “H” ҳарфини ҳосил қилган (“H” ҳарфи инглиз тилидаги “help” сўзининг бош ҳарфи, ўзбек тилида “ёрдам”).