Янги Зеландия ва Фижи ҳамкорликда йўқолиб қолган “Бутираои” паромини излашга киришди.
“Бутираои” пароми 18 январь куни йўлга чиққан ва манзилга 20 январь куни етиб келиши кутилган эди. Бироқ паромнинг келиши кечиккач, Фижи давлати расмийлари қидирув эълон қилган. Расмийлар Кирибати сувларида 50 кишини олиб кетаётган “Бутираои” паромининг йўқолиб қолгани қайд этишди.
Янги Зеландия ва Фижи ҳамкорликда йўқолиб қолган “Бутираои” паромини излашга киришди.
Янги Зеландия ҳукумати маълумотларига кўра, паром яқин кунларда йўқолган деб эълон қилган.
Бунга қадар операцияни фижилик қутқарувчилар амалга ошираётган эди.
“Бутираои” пароми шу пайтгача Океания ороллари ўртасида рейсларни амалга ошириб келган. Сўнгги рейс 240 километрга яқин масофани қамраб олиши керак эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил октябрь ойида ҳам балиқчилар йўқолиб қолган эди. Натижада, Янги Зеландия ҳукумати сувда ҳаракатланадиган воситаларни кузатиш мосламалари билан таъминлаш ҳақида кўрсатма берган эди.