...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ–2018: Яна 8 жамоа номига қачон аниқлик киритилади?


13:33, 11.11.2017 Спорт
 2 447

Янги Зеландияда меҳмон бўлган Перу терма жамоаси дурангга имзо чекди.

Бугун, 11 ноябрь куни 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати мусобақасининг қитъалараро плей-офф босқичидан ўрин олган Янги Зеландия ва Перу терма жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашув якунига етди.
 
Учрашув Янги Зеландиядаги “Веллингтон Регионал — Вестпак” стадионида бўлиб ўтди.
 
Мазкур баҳсда ҳам Гондурас–Австралия терма жамоалари ўртасида кечган учрашувдаги каби ҳисоб қайд этилди, яъни жамоалар 90 дақиқа давомида битта бўлсада гол ура олишмади.
 
Эндиликда ушбу жамоалардан қайси бири Россияга бориши 16 ноябрь куни Перуда бўлиб ўтадиган жавоб баҳснинг якуний натижасига қараб белгиланади.
 
Ғолиб жамоа бевосита мундиал йўлланмасини қўлга киритади.
 
ЖЧ–2018. Қитъалараро плей-офф босқичи
Дастлабки учрашув
 
Янги Зеландия–Перу — 0:0.
 
Янги Зеландия: Маринович, Рид, Смит (Дюрэнт, 68), Бокселл, Уинн, Льюис (Вуд, 74), Колви, Томас, Рохас (Туилома, 78), Барбарусес, Макглинчи.
 
Перу: Гальесе, Трауко, Корсо, Родригес, Йотун (Акино, 86), Тапия, Куэва (Поло, 90), Фарфан, Каррильо (Уртадо, 78), Рамос, Флорес.
 
Огоҳлантиришлар: Йотун (24), Макглинчи (68), Бокселл (75).
 
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Сенегал терма жамоаси ЖЧ–2018 мусобақаси йўлланмасига муддатидан олдин эришгани ҳақида хабар бергандик.
 
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида 32 та жамоа иштирок этади. Ҳозирча 24 жамоа мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиб бўлган.
 
Қолган гуруҳ босқичидаги ва плей-офф учрашувлари шу ой якунига қадар бўлиб ўтади ва 32 жамоа номига аниқлик киритилади. Гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 1 декабрь куни ўтказилади.
 
Қуйида ЖЧ–2018да иштирок этадиган жамоаларнинг тўлиқ рўйхати билан танишинг: Россия, Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Германия, Англия, Испания, Нигерия, Коста-Рика, Польша, Миср, Исландия, Сербия, Португалия, Франция, Уругвай, Аргентина, Колумбия, Панама, Сенегал.
 
Маълумот учун, ЖЧ–2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнь кунидан 15 июль кунига қадар Россиянинг 11 шаҳри Москва, Санкт-Петербург, Казань, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Калининград, Екатеринбург, Саранск, Волгоград ва Ростов-на-Донудаги 12 та стадионда бўлиб ўтади.
 
Мусобақанинг амалдаги чемпионлари — Германия терма жамоаси мундиал йўлланмасига аввалроқ эга чиқишган. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Перу Янги Зеландия Сенегал ЖЧ–2018 ўтиш ўйинлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!