...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аламли якун: Сенегал фэйр-плей қоидаси сабаб ЖЧни тарк этди


13:03, 29.06.2018 Спорт
 2 482

“Н” гуруҳи 3-турида Сенегал терма жамоаси Колумбия билан плей-офф учун кураш олиб борди.

Жаҳон чемпионатининг 15-куни ортда қолди. “Н” гуруҳи 3-турида Сенегал терма жамоаси Колумбия билан плей-офф учун кураш олиб борди. Учрашувда Лотин Америкаси вакиллари ғалаба қозониб кейинги босқичга йўл олишди.
 
“Самара-Арена” стадиони ушбу ўйин учун мухлислар билан лиқ тўла бўлди. Учрашувнинг аҳамияти ҳам шу тариқа эди. Кейинги босқич учун йўлланмани берувчи ўйинда Америка вакиллари ўзлари билан Японияни ҳам ўзлари билан олиб чиқди.
 
Учрашувнинг илк дақиқаларидан кескин кураш бошланиб кетди. 17-дақиқада бош ҳакам Колумбия дарвозасига пенальти белгилади ва видеотакрорларни томоша қилиб қарорини ўзгартирди. Ўйиннинг 32-дақиқасида колумбияликлар ҳужумчиси Хамес Родригес жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
 
Иккинчи бўлимда эса Колумбия Минанинг 75-дақиқада киритган ягона голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олиб, ўйин якунига қадар ҳимояланиб вақтни чўзди. Шу тариқа, Сенегал жаҳон чемпионати нимчорак финал йўлланмасидан қуруқ қолди. Колумбия эса плей-оффда Англия билан баҳс олиб боради.
 
ЖЧ-2018. “Н” гуруҳи.
Сенегал – Колумбия 0:1.
Гол: Мина (74).
 
Сенегал – Ндиай, Гассама, Сане, Кулибали, Сабали (Ваге, 74), Сарр, Куяте, Гуйе, Кейта (Конате, 80), Мане, Ньянг (Сако, 86).
 
Колумбия – Оспина, Арьяс, Мина, Санчес, Мохика, Санчес, Урибе (Лерма, 83), Куадрадо, Кинтеро, Хамес (Муриэль, 31), Фалькао (Борха, 89).
 
Огоҳлантиришлар: Мохика (45), Ньянг (51).
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сенегал Колумбия ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!