Ноёб топилма Янги Зеландия музейига юборилган. Уни ўрганиш ишлари бошланган.
Бу мавжудот океан тубида яшайдиган икки оёқли қурбақа балиққа ҳам ўхшаб кетиши, унинг қурбақа балиқлар туркумига мансуб бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. Ноёб топилма Янги Зеландия музейига юборилган. Уни ўрганиш ишлари бошланган. Бу каби балиқ тури аввал ҳеч қаерда учрамаган. Унинг ранги ва кўриниши ҳам ўзгача. Ҳозирча унинг айнан қаердан келиб қолгани, қуруқликда ёки сувда яшаши билан боғлиқ аниы маълумотлар мавжуд эмас. У ҳақида эшитганлар балиқни “тишсиз аждар” деб аташмоқда. Гарчи қурбақа балиқлар олимлар томонидан тўлиқ ўрганилмаган бўлса-да, улар кенг тарқалган ва яқин келажакда уларнинг ҳаёт тарзи ўрганилади. Улар асосан тропик ва субтропик океан ва денгизларда учрайди. Ўрта ер денгизида эса яшамайди.