...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда кино чипталарининг нархи рекорд даражасида кўтарилди


12:34, 21.01.2016 Кино
 3 770

2015 йилда АҚШда кинофильмлар намойишидан ишланган маблағ ҳам рекорд даражасида қайд этилиб, 11,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этган эди

АҚШда сўнгги тўртинчи чоракда кинотеатрлар чипталарининг нархи бир неча баробарга ошди ва бу рекорд демакдир. Айтиш лозимки, бу тарихда кино чипталар учун белгиланган 8,7 АҚШ долларини ортда қолдиради ва энг қиммат нарх саналади. Чипталарнинг нархи бир йилда 40 центга, яъни 5 фоизга ошди, дея хабар беради “News.rambler.ru” Кинотеатрлар эгалари миллий ассосацияси вакиллари берган маълумотларга таяниб. Айни дамда чиптанинг нархи бир киши учун 8,43 АҚШ долларини ташкил этади.

Маълумот учун, кино чипталарнинг нархи 1948 йили 36 цент, 2002 йили 5,8 АҚШ долларини, 2007 йили 6,9 АҚШ долларини, 2012 йили 7,96 АҚШ долларини, 2015 йилда 8,43 АҚШ долларини ташкил этган.

Ассосация чипталарнинг қимматлашишини “Юлдузлар жанги: Кучнинг уйғониши”, “Юра Даври” каби кўплаб фильмларнинг катта экранга чиқиши билан изоҳламоқда. 2015 йили АҚШда кинофильмлар намойишидан ишланган маблағ ҳам рекорд даражасида қайд этилди ва 11,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этган эди.  
Умида Якубова

Теглар:АҚШ Юлдузлар жанги: Кучнинг уйғониши Юра Даври Кинотеатр 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!