...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги Зеландияда дарё ҳуқуқий жиҳатдан инсонга тенглаштирилди


11:05, 17.03.2017 Олам
 1 893

Қонунга кўра, унга етказилган зарар қабилага етказилган зарар саналади. Эндиликда, дарё мамлакат ҳукумати ва қабила томонидан белгиланган икки васийга эга бўлди.

Янги Зеландиядаги “Уонгануи” дарёси дунёда юридик равишда инсон каби ўз ҳуқуқларига эга бўлган биринчи дарё бўлди. Бу ҳақда “washingtonpost.com” хабар қилмоқда.
 
Дарёнинг инсоний ҳуқуқларга эга эканини исботлаш учун маҳаллий Маори қабиласи 140 йил ҳаракат қилди.
“Биз дарёни қадимги аждодимиз, деб биламиз, у билан бир бутунмиз.
 
“Барча ҳаракатларни айнан шу сабаб, амалга оширдик”, дейди бу борада парламент билан музокалар олиб борган Маори қабиласи вакили Жеррард Альберт.
 
“Уонгануи” дарёсига берилган ҳуқуқлар 15 мартдан бошлаб, кучга кирди. Қонунга кўра, унга етказилган зарар қабилага етказилган зарар саналади. Эндиликда дарё мамлакат ҳукумати ва қабила томонидан белгиланган икки васийга эга бўлди.
 
Янги Зеландияда дарёга инсон ҳуқуқларини бериш бўйича суд жараёни мамлакат тарихидаги энг узун жараён бўлди. Нашрнинг ёзишича, эндиликда бошқа маҳаллий қабилалар ҳам улар учун муқаддас бўлган табиий объектларни тирик жонзотларга тенглаштиришни талаб қилишлари мумкин.
 
Ҳукумат томонидан дарёни янгилаш, ҳуқуқий базасини ташкиллаштириш ишларига 80 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ажратилди.
 
Маълумот учун, Маори Янги Зеландияга европаликлар келгунига қадар яшаган илк қабила саналади. 2013 йил статистик маълумотларига кўра, мамлкатда жами 600 000 маорилар бор. Бу Янги Зеландия умумий аҳолисининг 15 фоизи демакдир. 
Умида Якубова

Теглар:Уонгануи Янги Зеландия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!