...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги ҳафта янгилиги: “GM Uzbekistan” машиналар нархини оширади


14:21, 28.07.2018 Жамият
 14 363

Янги нархлар янги ҳафтадан жорий қилиниши кутилмоқда.

“GM Uzbekistan” томонидан Ўзбекистон бозори учун ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархи ошади. Бу ҳақда “Халқ сўзи”га “Ўзавтосаноат”даги манба маълум қилган.
 
Қайд қилинишича, янги нархлар янги ҳафтадан жорий қилиниши кутилмоқда. Ҳозирча нархлар тахминан 10-12 фоизга қимматлашиши айтилмоқда.
 
“Ҳозирча аниқ миқдор маълум эмас. Лекин нархлардаги ўзгариш 10-12 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда”, деган манба.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан бир кун олдин компаниянинг Россия бозори учун чиқариладиган Ravon бренди автомобилларининг учтасида нархлар оширилганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:GM Uzbekistan 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 309

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар