...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги турар жойлар мажбурий равишда газ ҳидини текширувчи қурилмалар билан жиҳозланади


14:28, 14.12.2018 Жамият
 2 042

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимига “Хавфсиз хонадон” концепцияси жорий этилади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Қарорга кўра:
 
- ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимига “Хавфсиз хонадон” концепцияси жорий этилади;
 
- 2022 йил 31 декабрга қадар республиканинг барча ҳудудларида марказлашган кузатувнинг автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич жорий этилади;
 
- янги турар жойлар ИИБ органлари билан келишилган ҳолда мажбурий тарзда қўриқлаш-ёнғин ташвишгоҳлари ва газоанализаторлар билан жиҳозланади;
 
- республика маҳаллаларининг хавфсизлик даражаси ҳар чоракда рейтинг асосида баҳоланади ҳамда ҳар йили “Энг хавфсиз маҳалла” республика танлови ўтказилади;
 
- ИИВ Қўриқлаш бош бошқармаси таркибида асосий фаолият йўналиши қўриқлов техник воситалари ва тизимларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўлган “Qoʻriqlash Servis” ДУК ташкил этилади.
 
2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларнинг уй-жойлари ва хонадонларига фойдаланиш учун бериладиган қўриқлов техник воситаларини ўрнатиш ва бепул техник хизмат кўрсатиш ишларини бажариш ички ишлар органлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Теглар:Хавфсиз хонадон Президент қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар