Икки нафар Ўзбекистон фуқаролари ўз фарзандини 30 минг рублга сотаётганда қўлга олинди.
Қизалоқ 30 минг рубль эвазига сотилаётганда жиноятчилар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган. Уларга нисбатан одам савдосига қасд қилиш айби билан жиноят иши қўзғатилган.
8 сентябрь куни 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси қиз чақалоқни дунёга келтиради ва ҳеч қандай рўйхатдан ўтказмайди. Бу ҳақда “Уралинформбюро” хабар берди.
Маълум бўлишича, боланинг отаси эканлиги гумон қилинаётган эркак аёлнинг қонуний турмуш ўртоғи бўлмаган.
Қизча тиббиёт ходимларига саломатлигини назорат қилиш учун берилган бўлиб, шифокорлар қизалоқнинг аҳволи яхши эканини билдирмоқда.
Гўдакнинг баданида ҳеч қандай жароҳат излари йўқлиги хабар қилинди. Жиноят иши бўйича тергов жараёнида суддан айбланувчиларни ҳибсга олишни сўраш режалаштирган.