...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги туғилган чақалоқни онаси кўчада ташлаб кетди


20:36, 04.09.2017 Жамият
 5 418

Юқоричирчиқ туманида М.С. исмли аёл янги туғилган боласини ташлаб кетгани учун жиноий жавобгарликка тортилади.

Юқоричирчиқ туманида она янги туғилган чақалоғини кўчада қолдириб кетган. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
 
Хабарда айтилишича, чақалоқ туманнинг Навоий маҳалласи, Остона кўчасида қолдириб кетилган сумка ичидан топилган.
 
Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида ушбу қилмишни содир этган 44 ёшли аёл кишининг шахси аниқлангани айтилган.
 
Маълумотларга кўра, мазкур туманда яшовчи М.С. исмли аёл фарзандини ўз уйида дунёга келтириб, икки кундан сўнг уни кўчадаги яшаш уйлари ёнида қолдириб кетган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Жиноят Тошкент вилояти Чақалоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар