“Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ҳамда янги ўқув йилининг илк дарслари шанба, 2 сентябрь куни амалга оширилиши ҳақида халқ таълими тизимидаги ишчи йиғилишларда айтиб ўтилган.
Қурбон ҳайити байрами шу ҳафтанинг жума куни, 1 сентябрь санасида нишонланиши муносабати билан Ўзбекистон таълим тизимидаги янги ўқув йилининг бошланиши 2 сентябрь кунига тўғри келмоқда.
Одатга кўра умумий ўрта таълим мактабларидаги “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ҳамда янги ўқув йилининг илк дарслари шанба, 2 сентябрь куни амалга оширилиши ҳақида халқ таълими тизимидаги ишчи йиғилишларда айтиб ўтилган.
Мазкур масала бўйича маълумот берган мутасадди ходимларнинг айтишича, янги ўқув йилининг биринчи кунидан сўнг якшанба, дам олиш куни бўлади ва 4 сентябрь, яъни янги ҳафтанинг душанба кунидан барча ўқув масканлари ўз фаолиятини давом эттиради.
Ўқув йилининг айнан қайси санадан бошланиши халқ таълими тизимининг расмий хабарларида ҳозирча кузатилмаган.