...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги марказга “яп-янги” ака келди


17:44, 20.12.2018 Жамият
 17 122

Директор бир вақтнинг ўзида институт ректори вазифасини ҳам бажаради.

Бугун, 20 декабрь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди.
 
Ботир Даминов Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори лавозимини сақлаган ҳолда янги ташкил этилган Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди.
 
Унга юқори малакали ва сифатли, халқаро талабларга мос келадиган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган технологик моддий ва илмий базани, ушбу йўналишдаги мактабни шакллантириш, ихтисослик бўйича касалликларни профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва уларни даволаш, жумладан, аҳолига юқори малакали нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш, шунингдек, буйрак трансплантацияси амалиётини янада такомиллаштириш каби долзарб вазифалар юкланди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар