Мазкур дастурнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, улар мунтазам равишда мониторинг олиб борадилар.
Келгуси 5 йилда 303 та янги йўловчи ташиш йўналишлари очилади, шу билан бирга асосан тарснпорт воситалари етишмаслиги сабаб қатнов тўхтатилган йўналишлар ҳам тикланади. Бу йўналишларда ҳаракатланиш учун 8,5 мингдан зиёд жамоат автотранспортлари келтирилиши белгиланган.
Бундан ташқари, республикада янги автостанциялар ва тўхташ бекатлари қурилади. Бу лойиҳаларни амалга ошириш учун асосан “Ўзавтосаноат-лизинг” ва бошқа лизинг компанияларининг маблағлари, тижорат банклари кредитлари, хусусий инвесторларнинг ўз маблағлари, шунингдек, маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан 840 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади.
Қарорда келтирилганидек, лизинг компаниялари ва ташувчиларнинг ўзлари янги сотиб оладиган микроавтобуслар учун Республика йўл жамғармасига йиғим тўлови тўлашдан озод этилади.
Автобуслар ва микроавтобусларнинг ишини онлайн режимида (GPS) мунтазам тарзда масофадан кузатиб борувчи, шунингдек, йўлкира ҳақини нақд пулсиз тўлаш тизимини жорий этиш учун мўлжалланган барча материаллар, асбоб-ускуналар, деталлар божхона тўловларидан озод қилинади.
Шунингдек, юридик шахслар шаҳар атрофидаги ва вилоятлар ичидаги шаҳарлараро йўналишларда автобусларда йўловчилар ташиш ҳажми бўйича ягона солиқ тўловини тўламайдилар.
Мазкур дастурнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, улар мунтазам равишда мониторинг олиб борадилар.