...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги “Galaxy S8” смартфонларининг устунлиги қандай?


14:46, 31.03.2017 Технология
 3 342

Компания бу сафар иккита смартфон тақдим этишни мўлжаллаган.

Жанубий Кореянинг “Samsung” компанияси “Galaxy S8” смартфонининг таснифлари ҳақидаги маълумотлар ошкор бўлди. Бу галги тақдимотда компания “Galaxy S8+” телефонини ҳам намойиш этмоқчи.
 
Янги телефоннинг дизайни бир неча ой аввал тарқалганди. Айни вақтда бу телефон кўриниши жиҳатдан смартфонлар бозоридаги энг чиройли ва бежирим ускуна, деб баҳоланмоқда. Телефоннинг ўнг ва чап тарафлари бутунлай экранга уланган.
 
Маълумотларга қараганда, ҳар иккала телефонга ҳам 8 ядроли процессор ўрнатилади. Телефоннинг оператив хотираси 4 гигабайтга тенг бўлади. Қўшимча хотира сиғими эса 64 гигабайтга тенг.
 
“Samsung” компаниясининг “Galaxy S8” ва “Galaxy S8+” смартфонлари ҳажми бир-биридан фарқ қилади. “Galaxy S8” телефонининг дисплей диагонали 5,8 дюймга тенг. “Galaxy S8+” сериясида эса дисплей диагонали 6,2 дюймни ташкил қилади.
 
Аввалроқ, “KGI Securities” таҳлилчиси Мин-Чи Куо “Samsung Galaxy S8” смартфонларининг сотуви юқори бўлмаслигини тахмин қилганди. Бунга эса Америка компаниясининг янги смартфони сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, хориж мутахассислари ускунанинг нархи юқори бўлишини ҳам айтишган.  
Дурдона Расулова

Теглар:Galaxy S8 Смартфон Samsung 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!