...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна ҳокимиятда айб йўқ! Яна шифокорлар ўз хоҳиши билан шанбаликка чиққан


14:31, 13.04.2018 Жамият
 8 956

Тошкент шаҳар ҳокимиятининг тозалик ишларига жалб қилинган шифокорлар ҳақидаги хабарларга нисбатан билдирган эътирози, раддияга эмас, кўпроқ ўзини оқлашга, хато ва камчиликларни хаспўшлашга менгзаган.

Хорижий ОАВ томонидан ижтимоий тармоқлар орқали Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 8-оилавий поликлиника шифокор ва ҳамширалари мажбурий меҳнатга жалб этилиб, кўчаларни тозалашга чиқарилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Тошкент шаҳар ҳокимияти мазкур хабар ортидан тушиб, унга нисбатан эътироз билдирди. Унда шундай оқлов бор:
 
“Ҳар бир инсон ўзи туғилиб ўсган ва истиқомат қилаётган масканнинг тоза, озода бўлишини хоҳлайди. Қолаверса, ҳар бир касб эгасига ҳам ўз ишлаётган корхонаси ёки ташкилоти  атрофи, қўйинки ўз хонасининг тоза, покиза ҳолда сақланишида ўз ҳиссасини қўшади, хусусан, шифокорларимиз ҳам.
 
Мирзо Улуғбек туман 8-сон оилавий поликлиникаси ходимлари ҳам туман аҳолиси сингари умумхалқ ҳашарларида, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол қатнашиб, доимо ўз ҳиссаларини қўшиб келадилар. Ходимлар поликлиника худудларини тозалаш ишларини фақат шанба кунлари, яъни “озодалик куни”да ишдан таршқари вақтда бажарадилар.
 
Бу борада Мирзо Улуғбек туманидаги 8-сонли оилавий поликлиниканинг иккинчи умумий амалиёт бўлими мудири Гулчеҳра Турсуновна Саидова биз билан суҳбатда шундай дейди:
 
— Бизнинг оилавий поликлиника ходимлари туманимизнинг барча аҳолиси сингари умумхалқ ҳашарларида, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида мунтазам қатнашиб келадилар. Ходимларимиз оилавий поликлиника ҳудудини тозалаш ишларида  фақат кичик ва ўрта тиббий ходимлар, хўжалик ишларини юритувчи ходимлар жалб қилинади ва улар ўз махсус кийимларида тозалаш ишларига қатнашишлари мумкин. Шифокорлар ободонлаштириш ва тозалаш ишларига жалб қилинмайдилар. Қолаверса ҳеч қандай мажбурлашлар йўқ.
 
Мирзо Улуғбек тумани тиббиёт ходимлари ўз тумани фидоийларидир улар тозалик соғлик билан чамбарчас боғлиқлигини яхши тушунадилар. Шунинг учун ҳам ҳафтанинг ҳар шанба куни “Озодалик куни”да ихтиёрий фаол қатнашадилар.
 
P.S.: Тошкент шаҳар ҳокимиятининг тозалик ишларига жалб қилинган шифокорлар ҳақидаги хабарларга нисбатан билдирган эътирози, раддияга эмас, кўпроқ ўзини оқлашга, хато ва камчиликларни хаспўшлашга менгзаган, десак муболаға бўлмас. Қайни айтингчи, қайси ўқитувчи, қайси шифокор, қайси давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходими ўз хоҳиши билан кўча супиргани чиқади? Хулоса сиздан...

Теглар:Тошкент шаҳар ҳокимияти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар