...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна коллеж! Яна пичоқбозлик!


20:10, 05.04.2018 Жамият
 13 835

Жанжал оқибатида К.Нурматова А.Бобоевнинг кўкрагига пичоқ урган.

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги Саноат касб-ҳунар коллежида фаррош қоровулни пичоқлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
 
4 апрель куни соат 14.00 ларда Саноат касб-ҳунар коллежи фарроши, 27 ёшли К.Нурматова коллеж ҳудудида таълим маскани қоровули, 30 ёшли А.Бобоев билан жанжаллашиб қолган.
 
Жанжал оқибатида К.Нурматова А.Бобоевнинг кўкрагига пичоқ билан уриб, жароҳат етказган.
 
Ҳозирда А.Бобоев касалхонага ётқизилган, К.Нурматова эса ушланган.
 
Эслатиб ўтамиз, Тошкент юридик коллежи ўқувчилари дарс вақтида коллеж ҳовлисида ўзаро жанжаллашиб, пичоқбозлик қилиши оқибатида уларнинг бири вафот этгани кўпчиликнинг қалбини ларзага солган ва мазкур воқеага Президент Шавкат Мирзиёев ҳам муносабат билдирган эди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Коллеж жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар