Ходимларнинг маошларини ҳар беш йилда қайта кўриб чиқиш амалиётини татбиқ этиш кўзда тутилмоқда.
Фармонга мувофиқ, Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда дипломатлар ишлаётган мамлакатдаги вазиятни, маҳсулотлар нархидаги ўзгаришларни, шунингдек, валюта курсининг ўзгарувчанлигини ўрганиш асосида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари ходимларининг иш ҳақларини ошириш бўйича таклиф киритиши зарур.
Шунингдек, эндиликда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларига узоқ муддатли хизмат сафарига юборилган ходимларнинг маошларини ҳар беш йилда қайта кўриб чиқиш амалиётини татбиқ этиш кўзда тутилмоқда.
Элчилар ва Ташқи ишлар вазирлиги дипломатик ходимлари уй-жой ҳамда кўп квартирали уйларда квартира сотиб олиши учун имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш тавсия этилади.