Бугунгача Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 69 ташкилот ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига рўйхатга олиб келинаётган эди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кеча, 26 октябрдаги қарори билан Давлат ветеринария қўмитаси Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий “прописка” қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатда шу пайтгача 69 та ташкилот мавжуд эди.