Иброҳим ал-Асаф ҳам давлатнинг юқори мартабали мансабдорлари коррупцияда айбланганда, қамоққа олинган вазирлардан бири эди.
Аввалроқ, 2017 йилнинг ноябрь ойи бошида Саудия Арабистонида қатор шаҳзодалар ва мансабдор шахслар коррупцияда айбланиб, қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Саудия Арабистони расмий оммавий ахборот воситаларида қироллик вазирлар маҳкамасининг охирги мажлисидан олинган суратлар пайдо бўлди. Бу суратларда қиролликнниг собиқ молия вазири, Aramco компаниясининг директорлари кенгашининг аъзоси Иброҳим ал-Асафни ҳам кўриш мумкин.
Иброҳим ал-Асаф ҳам давлатнинг юқори мартабали мансабдорлари коррупцияда айбланганда, қамоққа олинган вазирлардан бири эди. Иброҳим ал-Асаф озод қилинган шаҳзодалардан бирига айланди.
Оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, қамоққа олинганларнинг озодликка чиқарилишининг сабаби, улар ўзларига тегишли бойликнниг бир қисмини давлат ғазнасига қайтаришга рози бўлганидир.
Обил Сафаров