...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп: “АҚШ вазиятни кузатиб турибди”


09:55, 03.01.2018 Олам
 2 355

АҚШ президенти Дональд Трамп бу намойишларга яна бир марта ўз фикрини билдирди.

Аввалроқ, Эрон Ислом республикасида бўлиб ўтаётган норозилик намойишлари тўғрисида хабар берилган эди.
 
АҚШ президенти Дональд Трамп бу намойишларга яна бир марта ўз фикрини билдирди. У ўзининг Твиттерида, “Эрон халқи охир-оқибатда қаттиққўл ва коррупциялашган эрон тузумига қарши чиқди. Обаманинг оқибатини ўйламасдан, уларга ажратган маблағлари террорчиликни рағбатлантиришга ёки амалдорларнинг чўнтагига йўналтирилган эди. Одамларга озиқ-овқат етишмайди, инфляция кучайиб кетган ва инсон ҳақ-ҳуқуқларига риоя қилинмайди. АҚШ вазиятни кузатиб турибди”, деган ёзувларни қолдирган.
 
Кеча, 2 январь куни  Эроннинг Олий етакчиси Оятулла Али Хуманаи ҳам мамлакатда бўлиб ўтаётган намойишларга ўз фикрини билдирган эди. Унинг фикрига кўра, “душманлар” эрон халқига катта зарар етказиш учун ҳар қандай имкониятдан, шу жумладан, “пул ва қурол”дан ҳам фойдаланишмоқда.
Обил Сафаров

Теглар:АҚШ Дональд Трамп Эрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!