Ватанини тарк этиб, ёт, бузғунчи ғоялар тўрига илинган яна бир ўзбек йигити ўз халқининг юзини ерга қаратди...
Ўз Ватанини тарк этиб, ёт, бузғунчи ғоялар тўрига илинган яна бир ўзбек йигити ўз халқининг юзини ерга қаратди, ота-онаси, туғилиб ўсган юртининг ишончини пучга чиқарди.
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган вакиллари томонидан қидирув операцияси ташкиллаштирилган эди. Ҳаракатлар натижасида халқаро қидирувдаги 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, дея хабар бермоқда “Nation News” ахборот агентлиги.
Гумондор ярим тунда Васильевск ороли ҳудудида қўлга олинди. Ўзбекистонлик “меҳмон” террорчиликда, экстремистик гуруҳларга алоқадорликда, конституцион тузимни бузишга ҳаракатда, жамият тинчлигини бузиши мумкин бўлган материалларни тарқатганлиги учун айбланмоқда.
“Қашқадарё вилояти ИИБ қидирув ташаббуси билан чиқдилар. Қўлга олинган шахс ҳақида Ўзбекистонга хабар берилди”, дейилади агентлик сайтида.