...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ягонанинг илк мусиқий альбоми тақдимотидан репортаж


14:43, 07.02.2016 Шоу-бизнес
 4 405

Хонанданинг илк мусиқий альбомидан 15 та қўшиқ жой олган бўлиб, тақдимотда шу қўшиқларнинг бир қанчаси жаранг сочди.

6  февраль куни Тошкентдаги “Next” савдо мажмуасида хонанда Ягонанинг “Ҳарорат” номли илк мусиқий альбоми тақдимоти  бўлиб ўтди.
Сал кам уч йилдирки шоу-бизнесда тинимсиз ижод қилиб келаётган Ягона фаолиятини бундан анча йиллар аввал “Зеро” гуруҳида бошлаган эди. Гуруҳ тарқалганидан сўнг анча вақт ўз йўлини топа олмай юрган хонанда охирги вақтларда яна тилга тушди. “Ҳарорат”, “Алдама”, “Соғинмабманми”, “Олма” каби қўшиқлари тингловчилар орасида оммалашди.



Шоу-бизнес оламида ишлаш учун темирдан тиш керак. Бирор хонанда қанча яхши қўшиқ яратмасин, бошига омад қуши қўнмаса, қилган меҳнати саробга айланади. Ягона ҳам бир неча йиллардан буён ижод қиляпти. Хонанданинг ширали, бошқаларникига ўхшамаган овози бор. Бироқ машҳурлик борасида у тенгқурларидан анча ортда. Бугунгача у фаолият юритаётган продюсерлик марказида Тамила ва Амира Алибекова ҳам ишлаб келаётган эди. Тамила билан боғлиқ можаролар шартномага нуқта қўйди. Қизиқ, Ягонанинг фаолият юритаётган продюсерлик марказидан кўнгли тўқми?
 


Ягона, хонанда:
— Албатта, кўнглим тўқ! Бу продюсерлик маркази менга ишониб, имконият бергани учун ташаккур айтаман. Кўриб турганингиздек, бугунги тақдимот ҳам жуда чиройли ўтди. Улар билан ҳамкорликда ишлаётганимдан мамнунман.
— Қўшиқларни ўзингиз танлайсизми ёки улар танлаган қўшиқни айтишга мажбурмисиз?
— Баъзан ўзим танлайман, гоҳида улар мана бу қўшиқни эшитиб кўр, деб тавсия этишади. Бирор қўшиқни куйлашимдан аввал ижодий гуруҳимиз билан маслаҳатлашамиз. Агар менга ёқмаса куйламаслигим ҳам мумкин.



Хонанданинг илк мусиқий альбомидан 15 та қўшиқ жой олган бўлиб, тақдимотда шу қўшиқларнинг бир қанчаси жаранг сочди. Ягонани мухлислари гуллар ва қарсаклар билан қарши олишди. Хонанда имконияти чекланган ашаддий мухлисига мусиқий альбомини совға қилди. 
Фотолар муаллифи: "Focus Media"

Теглар:Ягона Мусиқий альбом Амира Алибекова Тамила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!