
Донни қайта ишловчи корхоналар айрим давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилди.
Қарорга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларга ўзлари импорт қилган донни қайта ишлаш орқали ишлаб чиқарилган унни экспорт қилишга рухсат этилди.
Жорий йил 1 сентябрдан донни қайта ишловчи корхоналарнинг маҳсулотлари учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солинадиган айланма тушум ҳажмидан дон қийматини чиқариб ташлаб ҳисоблаш тизими жорий этилди.
Шунингдек, 2019 йил 1 январига қадар донни қайта ишловчи корхоналар дон, ун ва нонни сотишда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилди.