Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов, ҳукуматда бир нечта ўзгаришларни амалга оширди.
Мухамматсейит Сийларов Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири ҳамда пенсия жамғармаси бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Азат Атамиратов Темир йўл транспорти вазири вазифасини бажарувчи, Аманмухаммет Миратов Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири вазифасини бажарувчи қилиб тайинланган.
Бу тайинланганлар, олдин ўзлари тайинланган вазирликларда, вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келишган.
Юқорида келтирилган вазирликларнинг олдинги раҳбарлари Сейитмаммед Акмаммедов, Дерягули Бяшимов ва Нурсахед Сапардурдиевлар “ишда йўл қўйган жиддий камчиликлари учун” лавозимидан озод қилинган.