Кўчмас мулк битимларининг нотариал гувоҳномасини тайёрлашда идоралараро электрон алоқа тизимини қўллаш амалиёти йўлга қўйилди.
Ҳукумат қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими ишга туширилади. Ушбу тизим қуйидагиларни кўзда тутади:
-турли муассасалардан кўп сонли, масалан, коммунал корхонадан коммунал хизматлар бўйича қарздорликнинг йўқлиги, кадастр органларидан мулкни бошқариш ҳуқуқи ва ушбу кўчмас мулкни сотиш мумкин эмаслиги бўйича хатловнинг йўқлиги, паспорт столи ёки фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари (маҳалла)дан яшовчи шахслар миқдори, солиқ органларидан солиқ тўловлари бўйича қарзларнинг йўқлиги тўғрисидаги ва қоғоз-маълумотларни йиғиш бўйича талабларни бекор қилади;
-нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган процедураларни автоматлаштиради;
-кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини сотиш ҳамда бегоналаштиришга тақиқ бўйича маълумотларнинг ягона базасини шакллантириш;
-нотариал ҳаракатларни амалга оширишда идоралараро ўзаро электрон алоқа қилиш йўли билан давлат хизматларини кўрсатиш;
-регламентация, шунингдек, фуқароларга қулай бўлиши учун коммунал корхоналар томонидан сотишдан олдинги инспекцияга аризалар беришни соддалаштириш.
Тизим Тошкент шаҳрида 2017 йил 1 июлидан, Ўзбекистоннинг бошқа минтақаларида эса 2018 йил 1 июлидан кучга киради.