...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳужжатларни қалбакилаштирган фирибгар қўлга тушди


16:56, 23.08.2017 Жамият
 3 534

Жиноятчи 21 август куни ички ишлар идоралари ходимлари томонидан Чилонзор тумани “Эркин” чегара постида қўлга олинган.

Тошкент шаҳрида ҳужжатларни қалбакилаштирганликда айбланиб, қидирилаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Валижон Сирожов Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 228-моддаси 2-қисми “а” бандида кўрсатилган, яъни “сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатларни тайёрлаш ва қалбакилаштириш” айби билан жорий йил 3 август куни Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган эди.
 
Валижон Сирожов 21 август куни ички ишлар идоралари ходимлари томонидан Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган “Эркин” чегара постида қўлга олинди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:ИИБ Чилонзор Фирибгар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар