Ўзбекистонда қурилаётган арзон уйлар аҳоли томонидан жуда кичик дея баҳоланмоқда.
Бу саволга жавоб беришдан аввал дунёдаги энг кичик хонадонлар сифатида эътироф этиладиган Гонгконг ва Пекиндаги кўп қаватли уйларни кузатсак. Бу бежизга эмас, ҳожатхона ҳажмидаги хонадонларда истиқомат қилаётган хитойликларнинг яшаш шароити қандай аҳволда?
Қуйидаги суратлардан одамларнинг аҳволи қандай эканини кўришингиз мумкин.
1. Урбанизация (шаҳарлашув) шароитида ошхона, ювиниш хонаси ва ҳожатхона бир жойда жойлашиши ақлга сиғмайди. Бироқ хитойликлар унда яшамоқдалар.
2. Хона деворларида озиқ-овқатдан кийим-кечаккача бўлган нарсаларни кўришингиз мумкин.
3. Оилавий хонадоннинг кўриниши
Тор дея баҳоланаётган Ўзбекистондаги кўп қаватли уйларда алоҳида ҳожатхона ва ётоқхоналар мавжуд. Улар 4-5 кишидан иборат оилалар учун қулай.
Хулоса қилиш Сиздан...
Аввалроқ, Тошкент шаҳрида 2016-2017 йиллар режасига асосан 4284 хонадондан иборат 102 замонавий кўп қаватли уй-жой қуриш ишлари амалга оширилаётгани ҳақида хабар берган эдик.