...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонлик эркак ўзини Парламент биноси олдидаги дарахтга осиб қўйди


11:27, 13.05.2016 Олам
 3 418

Унинг нима учун ўз жонига қасд қилгани ҳозирча номаълум.

Ҳиндистонлик эркак ўзини Парламент биноси олдидаги дархтга осиб қўйди. Ўзини нобуд қилган шахснинг 39 ёшли Рам Даял Верма экани аниқланди. Бу ҳақда Нью-Дели полицияси хабар берди, деб ёзади “Novostivmire.com” нашри.
 
Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штати, Шипвпури туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг чўнтагидан ўлими олдидан ёзилган хат ҳам топилган. Ушбу хатнинг мазмуни полиция томонидан ошкор қилинмаяпти.
 
Рамнинг жонсиз танаси кеча, 12 май куни маҳаллий вақт билан тонгги соат 7:15 да Парламент биносининг ёнида, Бхаван метро бекати ва Парламентга келадиган журналистларнинг автомобилларни қўйишлари учун мўлжалланган тотураргоҳ ўртасидан топилган. Айни вақтда унинг ўз жонига қасд қилиши сабаблари номаълум. Тергов ишлари давом этмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Ҳиндистонлик Парламент ўз жонига қасд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!