...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди ижтимоий тармоқлар махсус текширувдан ўтказилади. Бу нега керак эди?


11:36, 30.07.2018 Олам
 4 337

АҚШ ва Россия президентларининг учрашувидан сўнг АҚШ томонидан РФга нисбатан санкциялар камайган.

Дунё ҳамжамияти томонидан Қримнинг мақоми билан боғлиқ муаммолар бўйича Россия Федерациясига нисбатан санкциялар қўлланиб келинаётган эди.
 
АҚШ ва Россия президентларининг Хельсинкидаги учрашувидан сўнг АҚШ томонидан РФга нисбатан санкциялар қўлланилишида сустлик кузатилган. Ушбу санкция масаласида тегишли чора-тадбирлар кўрилиши Европа Иттифоқининг кун тартибидан тушмай келмоқда.
 
Европа Иттифоқи Парламентида Россиянинг оммавий ахборот воситаларига таъсирини камайтириш зарурлиги бўйича текширув ўтказилиши шарт эканлиги таъкидлаб ўтилган. Бу ҳақда 29 июль куни Европарламентнинг либераллари етакчиси ва Бельгия собиқ бош вазири Ги Верхофстадт Twitter’даги шахсий саҳифасида ёзиб қолдирган.
 
Унинг сўзларига кўра, Россия ОАВ Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларда ёлғон хабарлар тарқатиш орқали Европа демократик тамойилларига таъсирини ўтказиб келмоқда.
 
Жумладан, 2016 йилги АҚШ президентлигига бўлган сайловда Россиянинг аралашганлиги исботланмаганлиги ва бу АҚШ демократларининг уйдурмаси эканлиги тўғрисидаги хабарлар ижтимоий тармоқлар орқали Европа бўйлаб тарқалган. Шундан сўнг Европа аҳолиси орасида Россия тарафдорлари сезиларли даражада кўпайганлиги кузатилган.
 
Еропарламент либераллари томонидан жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Европа Иттифоқига аъзо давлатларда фаолият олиб бораётган барча ижтимоий тармоқларни ҳар томонлама махсус текширувдан ўтказиш бошланиши шарт эканлиги хабари берилган.
Санжар Жўра

Теглар:Европа Иттифоқи Европарламент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!