...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистондаги мусобақада зафар қучган боксчилар пул мукофотлари билан тақдирланишди


15:14, 14.02.2018 Спорт
 4 137

Бош мураббий Марат Қурбонов ва катта мураббий Тўлқин Қиличевга 12 миллион сўм пул мукофотлари берилди.

Шу йилнинг 28 январь – 1 февраль кунлари бокс бўйича Ҳиндистонда ўтказилган “Indian Open” халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси ва Бокс федерациясининг таклифларини инобатга олиб “Indian Open” халқаро бокс мусобақасида муваффақиятли иштирок этган боксчилар пул мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Унга кўра, мусобақада олтин медални қўлга киритган Худойназар Файзов, Абдулҳай Шораҳматов, Бобо-Усмон Ботуров, Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов 25 миллион сўм билан, кумуш медали соҳиблари –Иқбол Холдоров ва Санжар Турсуновлар 15 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
 
Шунингдек, бош мураббий Марат Қурбонов ва катта мураббий Тўлқин Қиличевга 12 миллион сўм пул мукофотлари берилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Боксчилар Indian Open 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!