...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонда йўловчи поезди ва филлар иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди


12:52, 27.08.2016 Олам
 5 892

Поезднинг жунгли орасидан ўтувчи йўлида икки она фил ва уларнинг боласи рельесни ҳатлаб ўтаётган бўлган.

Бугун, 27 август куни Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида ўз йўналиши бўйича кетаётган йўловчи поезди йўлни кесиб ўтаётган филлар билан тўқнашиб кетди. Натижада иккита вояга етган фил ва битта фил боласи нобуд бўлди, деб ёзади “Vesti.ru” нашри. Маълумотларга кўра, яна битта фил оғир жароҳат олган. Айни вақтда воқеа жойида Атроф-муҳит ва ўрмончилик вазирлиги экспертлари иш олиб боришмоқда.
 
Гап шундаки, ушбу йўловчи поезди қалин жунгли орасидан ҳам ўтади. Бу эса у ерда яшовчи филларнинг ҳаётига хавф туғдиради. Филларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг камайиб кетишининг олидини олишга  қаратилган ишлар амалга оширилаётганига қарамай, филларнинг транспорт воситалари сабабли нобуд бўлиши ҳолатлари учраб турибди.
 
Маълумот учун, 2013 йил айнан ушбу йўлда поезд еттита филни уриб юбориб юборганди. Натижада филлар нобуд бўлган. 2016 йилнинг май ойида ҳам поезд тўртта филнинг ҳаётига зомин бўлди. Филларнинг ўлими фақат Ғарбий Бенгалия штатида эмас, балки бошқа ҳудудларда ҳам кузатилмоқда. Статистик маълумотларга кўра, айни вақтда Ҳиндистонда жами 30 000 дона фил бор. ХХ асрнинг бошида эса уларнинг сони 200 000 дан ортиқ бўлган.
Умида Якубова

Теглар:Ҳиндистон Фил ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!