Марказий Осиё давлатлари умумий ҳисобда олдинги ёзги Олимпиада ўйинларида “Рио-2016”дагидек ижобий натижа кўрсатмаган эди.
Рио Олимпиадаси якунига кўра, Ўзбекистонда 13та (тўртта олтин, иккита кумуш ва еттита бронза) медаль бор. Ўзбекистон Олимпиада рейтингида 21-ўринни қайд этди.
Қозоғистонда 17та медаль (учта олтин, бешта кумуш ва тўққизта бронза) мавжуд. Олимпиада рейтингида 22-ўринни қайд этди.
Тожикистонда битта олтин медаль. Мазкур соврин енгил атлетикачи Дилшод Назаров томонидан қўлга киритилди. Мамлакат Олимпидада медаль жамғариш бўйича 54-ўринни эгаллади.
Айтиб ўтиш жоизки, Марказий Осиё давлатлари олдинги Олимпиада ўйинларида умумий ҳисобда бундай натижа кўрсатмаган эди.
Туркманистон терма жамоаси учун бу сафарги Олимпиада ҳам омадсиз келди. Мазкур давлат спортчилари 1996 йилдан буён Олимпиада баҳсларида иштирок этиб келади, аммо шу пайтгача туркманистонлик спортчлар ушбу мусобақада соврин юта олмаган.
Қуйида Марказий Осиё давлатларида олимпиадачилар қандай кутиб олинганини суратларда эътиборингизга ҳавола этамиз.
Ўзбекистон
Қозоғистон
Тожикистон
Қирғизистон.
Иззат Артиқов медаль билан ватанига қайтганда Рио Олимпиадасидан ҳали дисквалификация қилинмаган эди.